"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди
Жорий мавсумда "Боруссия Дортмунд"да ижара асосида тўп сураётган "Реал" ҳимоячиси Ашраф Хакими мадридликлар билан шартномани узайтирди.
Marca нашри хабарига кўра, томонлар 2023 йил ёзигача мўлжалланган келишувга имзо чекишди. Олдинроқ, футболчи учун ПСЖ, "Бавария", "Атлетик" ва "Севилья" клублари қизиқиш билдираётганлиги хабар қилинган эди.
Бундеслигининг 2019/20 мавсумида Хакими 25 ўйинда майдонга тушди ва учта гол киритишни уддалади.
Фикрлар