"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтириши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг "Реал" жамоаси марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер клубда қолиши мумкин.

"Diario AS" нашри маълумотига кўра, 33 ёшли немис футболчиси "қаймоқранглилар" раҳбариятида унинг ўйин сифати ва жисмоний ҳолати бўйича барча шубҳаларни йўқ қилган. Шу сабаб ,клуб унга расмий янги шартнома таклиф қилган.

Дастлаб Рюдигер икки йиллик битимни талаб қилган, аммо ҳозирги маълумотларга кўра, у бир йиллик шартномага рози бўлиши кутилмоқда.

Жорий мавсумда марказий ҳимоячи "Реал" сафида барча мусобақаларда 21 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.

Унинг амалдаги шартномаси жорий йил июн ойи охирида якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!