"Реал" ҳимоячисида коронавирус аниқланди
"Реал" ҳимоячиси Начо Фернандеснинг COVID-19га топширган тест натижалари мусбат чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Бундан аввалроқ, Начо коронавирусга чалинган инсон билан алоқада бўлгани учун карантинга олингани маълум қилинган эди.
Начо жорий мавсум “Реал” сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Зинедин Зидан бошчилигидаги “Қироллик клуби” 19 турдан сўнг, 40 очко тўплаган ҳолда 2-ўринда бормоқда.
Фикрлар