"Реал" ҳимоячисини эркин агент сифатида қўйиб юборади

CHERY AUTO

Давид Алаба сўнгги мавсумни "Реал"да ўтказиши мумкин. 24 июнь куни 33 ёшни қаршилаган австриялик ҳимоячининг шартномаси келаси йили якунига этади.

Tecno

АS хабарига кўра, "Реал" унга шартномани узайтиришни таклиф қилмайди. Алаба жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бири ҳисобланади. Ҳимоячи йилига 19,5 миллион евро маош олади.

Қайд этилишича, Давиднинг жамоадаги ўрни Антонио Рюдигер, Дин Хейсен, Эдер Милитао ва Раул Асенсиодан кейинги бешинчи марказий ҳимоячига айланади.

Бундан ташқари, тизза жароҳати ва кейинги операция унинг аввалги даражасига қайтишига тўсқинлик қилди. Ҳимоячи тўлақонли ўйинга қайтиши учун ҳали ҳам вақт керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!