
"Реал" ҳужумчиси билан шартнома бўйича келишувга эришди
"Реал Мадрид" ўз тарбияланувчиси Гонсало Гарсия билан янги шартнома борасида келишувга эришди. 21 ёшли ҳужумчи яқинда асосий жамоага олиб чиқилган эди.
"AS" нашрининг хабар беришича, янги шартнома 2030 йилгача амал қилади. Эътиборли жиҳати — ўйинчининг товон пули 1 миллиард еврога оширилади - ҳозирги шартномасида бу сумма 50 миллион евро деб белгиланган эди.
Гарсиянинг Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қилган ҳаракатларидан сўнг Англия Премьер-лигасининг кўплаб гранд клублари жиддий қизиқиш билдириб, таклиф билан чиқишга ҳам тайёр эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган Клублар ўртасидаги ЖЧда Гонсало 4 та гол ва 1 та ассист билан иштирок этиб, мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланган эди.
Комментарии