“Реал” ҳужумчиси катта клубга ўтиши кутиляпти

CHERY AUTO

“Реал” академиясидан етишиб чиққан ва ёзда Хаби Алонсо томонидан асосий таркибга ўтказилган ҳужумчиси Гонсало Гарсия фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Tecno

Мадрид клубидаги кучли рақобат туфайли ўйин амалиётисиз ғолиб кетаётган 21 ёшли футболчига Туриннинг “Ювентус” жамоаси жиддий қизиқиш билдиряпти.

Трансфер бозорида талаб юқори бўлиб қолаётган испаниялик футболчи олдида бир нечта вариантлар бор.

Машҳур инсайдер Жанлука ди Марцио маълум қилишича, “Ювентус” даъвогарлар орасида аниқ ва жиддий мақсади билан ажралиб турибди.

Transfermarkt портали экспертлари Гонсало Гарсиянинг трансфер қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда  “Реал” академияси тарбияланувчиси асосий жамоада 18 та ўйинда қатнашди, учта гол ура ва бир марта голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!