"Реал" ҳужумчиси коронавирусдан соғайди

"Реал" ҳужумчиси Лука Йович икки ҳафталик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтишга тайёр.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, сербиялик футболчи коронавирусдан тўлиқ соғайган ва жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган. У яқинлашиб келаётган шанба куни “Севилья”га қарши марказий ўйинда иштирок этиш имкониятига эга.

Йович жорий мавсум “Реал” сафида 5 та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!