"Реал" ҳужумчиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди
"Реал" клуби форварди Лука Йович жароҳат олгани ҳақида аввал хабар бериб ўтган эдик.
Onda Cero нашрининг ёзишича, 22 ёшли сербиялик футболчи 3 ойга сафдан чиққан. Энди унинг учун жорий мавсум якунига етди, деса бўлади.
Эслатиб ўтиш лозимки, Йович карантин даврида уй шароитида шуғулланаётган пайтида оёғини синдириб олган эди.
“Реал” Йовични 2019 йилнинг ёзида “Айнтрахт”дан 60 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум 24 та ўйинда иштирок этди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2025 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар