Ads

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Кристо Гонсалес фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли испаниялик футболчига Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби жиддий қизиқиб қолган. Ўз навбатида “қироллик клуби” ушбу футболчисининг трансфери бўйича музокаралар ўтказишга тайёр. Мадридликлар Гонсалесни 10 млн еврога баҳолашмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Гонсалесга шунингдек “Айнтрахт” ва “Андерлехт” клублари ҳам даъвогарлик қилишмоқда.

Маълумот учун, Гонсалес ўтган мавсум “Реал”нинг ўринбосарлар жамоасида ҳаракат қилди ва 37та ўйинда 21та гол уришга эришди.