“Реал” ҳужумчиси суперклублардан таклиф кутяпти
“Реал” ҳужумчиси Лука Йович ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин, деб хабар бермоқда Marca нашри.
Манбанинг таъкидлашича, қишки трансферлар вақтида ҳам сербиялик ҳужумчига Европанинг бир неча номдор клубларидан қизиқиш бўлган, лекин уларнинг ҳеч бири расмий таклиф юбормаган.
Йович ёзда яна бир неча клубдан чақирув кутяпти. Маълумотларга кўра, “Реал”да ўйнаб кета олмаганига қарамай, Лукага Англия чемпионатидан “Арсенал” ва “Эвертон”, А Сериядан “Милан” ва Бундеслигадан “Боруссия Д” жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Лука Йович жорий мавсумда Испания чемпионатида 13 марта майдонга чиқиб, атиги бир марта гол нишонлади. Унинг шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади. Transfermarkt портали сербиялик ҳужумчининг трансферини 20 миллион еврога баҳолади.
“Қироллик клуби” 24 ёшли ҳужумчи учун 2019 йилда “Айнтрахт”га 63 миллион евро тўлаган.
Фикрлар