"Реал" ҳужумда катта ўзгариш амалга оширмоқчи. Ҳаммаси Винисиуснинг қарорига боғлиқ

TIGGO 2 PRO

Килиан Мбаппе "Реал" сафидаги фаолиятини унчалик яхши бошламаган бўлса-да, сўнгги вақтларда сезиларли даражада ўз спорт формасини тиклади. Шунга қарамай, Мадрид клуби Мбаппенинг энг самарали позицияси чап қанот ҳужумида эканини билишади ва уни ҳужум марказида ўйнатишдан кўра, янги "тўққизлик" трансфер қилишни режалаштирмоқда.

"El Gol Digital" хабарига кўра, "Реал" учун марказий ҳужумчи лавозимидаги асосий номзод бу "РБ Лейпциг"нинг 21 ёшли ҳужумчиси Беняьмин Шешко ҳисобланади.

Манбага кўра, бу трансфернинг амалга ошиши кўп жиҳатдан Винисиус Жуниорнинг келажагига боғлиқ. Бразилиялик футболчига Саудия Арабистонидан катта молиявий таклифлар тушмоқда. Агар Винисиус Саудия Арабистони таклифини қабул қилса, Килиан Мбаппе чап қанотга ўтказилади, марказий ҳужумчи сифатида эса Бенямин Шешко сотиб олинади.

"transfermarkt" портали Шешконинг ҳозирги бозор қийматини 50 миллион евро атрофида баҳолаган.

Шунингдек, олдинроқ матбуотда "Реал" президенти Флорентино Перес Винисиус Жуниорнинг хулқ-атвори туфайли уни Саудия Арабистонига сотиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!