"Реал" ижрага берган футболчисини қишда қайтариб олмайди

«Реал» Мартин Эдегорни ижра муддати тугамасидан ортга қайтармоқчи эмас. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, «Реал Сосьедад»да муваффақиятли ўйнаётган 20 ёшлик норвегиялик футболчини мадридликлар муддатидан олдин жамоага қайтариш фикридан ёроқлар. Эдегор жамоасининг август ойидаги энг яхши футболчиси деб топилган. 

Эслатиб ўтамиз, ёш футболчининг ижаро муддати мавсум охиригача мўлжалланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!