“Реал”: Икки юлдузга 250 миллион евро етадими?
Мадриднинг “Реал” клуби 2026 йилнинг ёзида таркибда ўзгариш қилиш учун икки йирик трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Fichajes нашри.
Манбага кўра, мадридликларга “Арсенал” ярим ҳимоячиси Деклан Райс ва “Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Брэдли Баркола керак.
“Қироллик клуби” раҳбарияти бу трансферлар учун спорт бўлимига 250 миллион евро ажратишни режа қилган. Ҳар икки ўйинчи ҳам ёзга мўлжалланган асосий трансфер нишони ҳисобланади.
Бу битимлар Родриго ва Эдуардо Камавинга сотилиши ҳисобига молиялаштирилиши мумкинлиги айтилмоқда.



Фикрлар