"Реал" илк марта Роналдусиз 6та гол фарқи билан ғалаба қозонди

Кеча Испания Ла Лигасининг 37-турида “Реал” ўз майдонида “Сельта”ни қабул қилди ва 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, Криштиану Роналду 2009 йил “қироллик клуби”га келган вақтдан бошлаб жамоа то шу кунгача 13-марта рақибларини 6та гол фарқига мағлуб этди. Бироқ, бу сафарги ғалабанинг қолганларидан фарқи шундаки, бу ўйинда Роналду иштирок этмади ва “Реал” сўнгги 9 йилда илк бор Криштианусиз 6та тўп фарқига ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли португалиялик футболчи “Барселона”га (2:2) қарши баҳсда жароҳат олган эди. Унинг чемпионатнинг сўнгги турида “Вильярреал”га қарши майдонга тушиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!