“Реал” ишонган футболчи чемпион жамоага ўтиб кетмоқчи
“Реал” бош мураббий Карло Анчелотти олдида таркибни тартибга солиш масаласи турибди.
Италиялик мутахассис яқин келажакда майдон марказида Лука Модрич ўрнини 19 ёшли Арда Гюлер эгаллашини кутаётган эди. Анчелотти туркиялик легионерга келаси мавсумдан кўпроқ ўйин амалиёти беришни режалаштирган.
Бироқ клуб раҳбарияти ёши ўтиб қолган юлдузни яна бир мавсум олиб қолишга қарор қилди. Бу Гюлернинг ўйин амалиётига салбий таъсир ўтказади.
Шу боис, Арда бошқа клубга ўтмоқчи. “Реал” иқтидорли ўйинчи билан тўлиқ хайрлашишга тайёр эмас ва шу боис, ижара варианти кўриб чиқилмоқда.
Арда Гюлерга харидор бир зумда топилди. Ўз тарихида илк бор Бундеслига чемпионлигини қўлга киритган “Байер” таркибини Арда Гюлер ёрдамида кучайтирмоқчи. Томонлар ҳамкорлик бўйича музокарага тайёргарлик кўрмоқда.
Фикрлар