"Реал" Искони сотишга тайёр, аммо...

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Искони сотиб юборишни режалаштирмоқда. Бироқ, бу борадаги вазият унга бўладиган таклифларга боғлиқ.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли испаниялик футболчига "Ювентус", "Милан" ва "Манчестер Сити" клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд. Аммо, уларнинг ҳеч бири ҳозирча “қироллик клуби”га расмий таклиф билан мурожаат қилишмаган.

Маълумот учун, Иско ўтган мавсум Ла Лигада жами 27та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!