“Реал” жаҳон чемпионидан юз ўгирди
“Реал” раҳбарияти ёзда эркин агентга айланадиган Маттиас Гинтерни ўз сафига қўшмаслигини маълум қилди.
Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигига саховор бўлган 28 ёшли ҳимоячининг Мёнхенгладбах клуби билан тузган шартномаси мавсум охирида якуналади. Гинтер “Боруссия”нинг янги шартномасини қабул қилмади ва кучлироқ клубда совринлар учун курашишни мақсад қилган.
“Қироллик клуби” Гинтерни эркин агент сифатида бепул трансфер қилиш таклифини ҳам қабул қилмади. Мадридликлар бор эътиборини Килиан Мбаппе, Эрлинг Холанд ёки Душан Влаховичга қаратади.
Гинтер жорий мавсумда 19 марта майдонга тушиб, самарали ҳаракатларни амалга оширгани йўқ.
Фикрлар