“Реал” жамоани инқироздан олиб чиқадиган футболчи билан музокара бошлади

Жорий мавсумда кўп очко йўқотаётган “Реал” ўйин тизгинини ўз қўлида ушлаб тура оладиган футболчи қидираётган эди. “Қироллик клуби” майдон марказидаги устунликка эга бўлиш учун Доминик Собослаини олиш керак, деган қарорга келди.

Мадридликлар 20 ёшли ҳужумкор футболчи трансфери бўйича “Зальцбург” жамоаси билан музокараларни бошлади. Хусусан, Зинедин Зиданнинг шахсан ўзи Доминик билан боғланиб, унинг “Реал”га ўтиш имкониятлари ҳақида суҳбатлашган.

“Реал” раҳбарияти Собослаини январь ойида қўлга киритмоқчи. Бунинг учун Флорентино Перес 20 миллион евродан воз кечишга тайёр.

2018 йилдан буён “Зальцбург”да тўп тепаётган Собослаи шу кунга қадар 78 та учрашувда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 33 та голли пас берди. Унга “Милан” ва “Арсенал” каби жамоалар ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!