“Реал” жамоани кучайтира оладиган вундеркинд топди
“Реал” келажакда жамоа етакчисига айланиши мумкин бўлган футболчи трансферини амалга оширмоқчи. Мадридликларга немис футболининг порлаётган юлдузчаси – Флориан Вирцнинг салоҳияти маъқул келди.
Леверкузеннинг “Байер” жамоасида ўйнаётган 19 ёшли ҳужумкор футболчини Европанинг кўплаб гранд клублари нишонга олган.
Todofichajes нашри вакилларининг таъкидлашича, “Қироллик клуби” Вирц трансфери учун маблағни аямайди. “Байер” ўз ўйинчиси билан 2027 йилнинг ёзигача шартнома тузган ва Вирцни 85 миллион еврога баҳоламоқда.
Флориен Вирц ёш бўлишига қарамай, Германия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У шу кунга қадар бош жамоа сафида олтита ўйин ўтказган.
Фикрлар