"Реал" жароҳатдан кейин янги ҳимоячи оладиган бўлди
«Реал» Мадрид қишки трансфер ойнасида янги марказий ҳимоячи олишни режалаштираётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, клуб раҳбарияти бу қарорни Рауль Асенсио олган жиддий жароҳатдан сўнг қабул қилган. Ҳимоячи камида уч ой майдондан четда қолади. «Marca»нинг ёзишича, яқин кунларда Асенсиога жарроҳлик амалиёти ўтказилиши кутилмоқда.
23 ёшли футболчи жорий мавсумда соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб бирор марта ҳам майдонга тушмади.
«Реал» Ла Лиганинг етти туридан сўнг турнир жадвалида еттинчи поғонада бормоқда. Мадрид клуби ҳисобида 15 очко бор. Жамоа пешқадам «Барселона»дан олти очкога орқада қолмоқда.

Фикрлар