"Реал" Карвахалнинг жароҳати бўйича расмий баёнот берди
Мадриднинг "Реал" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Даниэль Карвахалнинг Испания чемпионати 9-турида "Вильярреал"га (2:0) қарши учрашувда олган жароҳати борасида расмий баёнот берди.
“Ўтказилган тиббий текширувлардан сўнг Дани Карвахалда хочсимон боғлам, ташқи таянч боғлам ва ўнг оёғининг сон пайи йиртилгани аниқланди. У яқин кунларда операция қилинади”, — дейилади расмий хабарда.
"Вильярреал" билан ўйинда Карвахаль рақиб жамоа вингери Йереми Пино билан бўлган тўқнашувдан сўнг дарҳол оғриқдан бақириб юборди. Испаниялик футболчи майдонни замбилда тарк этди.

Фикрлар