“Реал” катта хатога йўл қўйди!

“Реал”нинг собиқ футболчиси Кристиан Пануччи клуб ўз вақтида ҳимоячи Теко Эрнандесни қўйиб юбориб, катта хато қилганини таъкидлади.

- Ҳа, клуб Тео Эрнандес борасида хато қилди. Чунки Тео дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси. Франциялик футболчи жамоадан кетганидан икки-уч йил ўтиб, жуда кучайиб кетди, - деди Кристиан Пануччи.

Тео Эрнандес ўзи франциялик бўлса-да, “Атлетико” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўз вақтида “Алавес” шарафини ҳамимоя қилган. Бу футболчи 2017-2019 йиллар давомида “Реал” вакили бўлган. “Қироллик клуби”да 13 та учрашувда ўзини кўрсата олмагани учун “Реал Сосьедад”га ижарага жўнатилган.

2019 йилдан бери “Милан”да тўпа тепаётган Тео жорий мавсумда А серияда 24 та учрашувда қатнашиб, тўртта гол ва олтита ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!