"Реал" вингери Гарет Бэйл "Барселона"га қарши ўйинда майдонга туша олмаслиги мумкин.

Уэлсьлик футболчи сониниг орқа қисмидаги оғриқлар сабаб, сўнгги уч кундан буён якка тартибда машғулотлар ўтказмоқда. У "Эспаньол" (7 декабрь) ва "Брюгге"га қарши ўйинни ўтказиб юбориш эҳтимоли жуда юқори баҳоланмоқда.

Олдинроқ, Эден Азар ва Марсело классикони ўтказиб юбориши мумкинлиги хабар қилинган эди.