«Реал» клуби АПЛ жамоаси билан келишмовчиликка учради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» клуби ва Лондоннинг «Фулҳэм» жамоаси ярим ҳимоячи Гонсало Гарсия трансфери юзасидан музокараларда мураккабликка дуч келди.

Англия премьер-лигасида иштирок этувчи «Фулҳэм» футболчи учун 30 миллион евро таклиф қилган. Бироқ мадридликлар бу миқдорни етарли деб ҳисобламаяпти ва Гарсия учун «анча юқори тўлов» кутаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда журналист Аранча Родригес хабар берди.

Аввалроқ Гонсало Гарсияга Ла Лиганинг бир қатор ўрта поғонадаги клублари ҳам қизиқиш билдиргани маълум қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!