"Реал" Коэнтрау ва Марселони ўрнини босадиган ҳимоячи топди

 

 

"Реал" ёзги трансферлар мавсумида қанот ҳимоячисини олишга эҳтиёж сезмоқда.

Жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Фабиу Конэтрауга ёзда жавоб бериб юборади. "Реал" талабига кўра, унинг ўрнига келадиган ҳимоячи яна бир мудофаа чизиғи вакили Марселонинг ҳам ўрнини боса оладиган бўлиши керак. Бундан ташқари, Зидан янги ҳимоячи асосий таркибдан жой олиш масаласида у билан тортишмаслигини ва керак бўлса захирада ўз вақтини кутишга рози бўлиши кераклигини таъкидлади.

Ҳозирча "Реал" бу позицияга "Реал Сосьедад" ҳимоячиси Юри Исета ва унинг "Эспаньол"даги ҳамкасби Аарон Кариколни мўлжаллаяпти.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!