“Реал” кўпинча бош билан гол урадиган антиқа ҳужумчи оляпти

“Реал” раҳбарияти асосий таркибга киролмасдан, ижарага бериб юборилган Лука Йович ўрнига ажойиб футболчини оладиган бўлди.

Мадридликлар айни пайтда “Реал”нинг иккинчи жамоасида ўйнаётган Уго Дурога имконият бермоқчи. 21 ёшли ҳужумчи “Кастилья”нинг еттита ўйинида беш бор тўп киритди. Голлардан тўрттасини боши билан урган.

Аслида Уго Дуро “Хетафе” тарбияланувчиси ҳисобланади ва мадридликлар таркибида ижара асосида ўйнамоқда. “Қироллик клуби”да ёзда Угони тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи бор. Улар шундан фойдаланмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!