"Реал" Кроосни фикридан қайтарди

Мадриднинг “Реал” клуби германиялик ярим ҳимоячи Тони Кроос билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди, дея хабар бермоқда журналист Николо Скира ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Манбага кўра, 33 ёшли футболчи ва испан гранди ўртасидаги янги келишув 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ярим ҳимоячи фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётгани сабабли янги шартномадан бош тортганди.

Тони Кроос жорий мавсум “Реал” сафида барча турнирларда жами 40 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!