"Реал" Куртуа бўйича қарор қабул қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» клуби Тибо Куртуа келажаги бўйича ўз қарорини қабул қилди. The Touchline нашри COPE радиоси журналисти Мигель Анхель Диасга таяниб хабар беришича, яқин ҳафталарда мадридликлар раҳбарияти бельгиялик дарвозабоннинг вакиллари билан учрашишни режалаштирган. 

Клуб Куртуа билан амалдаги шартномани яна бир мавсумга узайтириш ниятида.

Ҳозирги шартнома 34 ёшли Тибо Куртуа ва «Реал» ўртасида жорий мавсум охиригача мўлжалланган. Бельгия терма жамоаси посбони Мадрид клубига 2018 йил ёзида «Челси»дан ўтганидан бери дарвозани қўриқлаб келмоқда.

Шу вақтга қадар Куртуа «Реал» таркибида 338 ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 329 гол ўтказиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, кеча «Реал» Чемпионлар лигасидаги навбатдаги мавсумини ғалаба билан бошлади. Мадридликлар «Интер» устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!