“Реал” кутаётган юлдуз кутилмаганда бошқа жамоани танлади
“Боруссия” таркибида порлаётган Жуд Беллингемнинг ёзда бозори қайнайди. 19 ёшли ярим ҳимоячининг Испания, Германия ва Англиянинг гранд клублари даъвогарлик қилмоқда.
Улар орасида “Реал”нинг имконияти юқори баҳоланаётган эди. Мадридликлар Жуд Беллингемни майдон марказида етакчиликни қўлга олишига ишонмоқда.
Дортмундликлар мадридликлар билан дўстона муносабатга эга бўлгани учун “Реал” Беллингем трансфери бўйича музокараларда бошқа рақобатчилардан устун саналмоқда.
Сўнгги маълумотларга қараганда, “Қироллик клуби” ўз орзусидаги футболчидан қуруқ қолиши мумкин. Жуд Беллингем келаси ёз Юрген Клопп жамоасига ўтишга мойиллик билдиряпти. Кейинги пайтда “Ливерпуль” ярим ҳимояда жиддий муаммоларга тўқнаш келаётгани боис, бу масалани Беллингем ёрдамида ечишга қарши эмас.
Фикрлар