"Реал" "Ливерпуль" хужумчисини олиб келмокчи

“Ливерпуль”нинг франциялик ҳужумчиси Уго Экитике АПЛдаги омадли дебютидан сўнг “Реал Мадрид”нинг эътиборига тушди. “Каймоқранглилар” унинг ривожланишини жиддий кузатиб бормоқда. Шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея хабар килди “TeamTalk” нашри. 

Экитике 2025 йилнинг ёзида “Айнтрахт”дан “"кизиллар” таркибига келиб қўшилганди. Амалдаги шартнома 6 йилга мўлжаллаган бўлиб, 2031 йилга қадар амал қилади. 

Уго аввалроқ “Реймс” ва ПСЖ клубларида ҳам тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, Уго жорий мавсумда 42 та ўйинда майдонга тушиб 17 та гол ва 6 та голли узатма амалга оширди. “Трансфермаркт” портали уни 90 миллион еврога бахоламоқда.

Абдувалиев Азизбек

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!