
"Реал" "Ливерпуль"нинг яна бир футболчисини текинга қўлга киритмоқчи
"Ливерпуль" марказий ҳимоячиси Иброҳим Конате "Реал Мадрид"нинг трансфер мақсади ҳисобланади.
"Қизиллар" ҳали ҳам франциялик футболчи билан янги шартнома имзоламаган, шу билан бирга, унинг амалдаги битими бир ярим йилдан камроқ вақт ичида якунланади. "CaughtOffside" хабарига кўра, бу вазиятдан "Реал" фойдаланиши мумкин, ва 25 ёшли футболчини ўз трансфер мақсадлари рўйхатига қўшган. Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" шунингдек, ушбу ёзда шартномаси тугайдиган Трент Александр-Арнольдни ҳам ўз сафига қўшмоқчи.
Иброҳим Конатега даъвогарлар қаторида ПСЖ ҳам бор. "Трансфермаркт" маълумотларига кўра, футболчининг қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар