"Реал Мадрид" 8 нафар футболчисини сотувга қўяди
Мадриднинг "Реал" клуби ёзги трансферлар бозорида 8 нафар футболчини сотиб юборишга тайёр.
Хабарларга кўра, "қироллик клуби" жамоада ўзини кўрсата олмаётган ва асосий таркибдан жой топишга қийналаётган футболчиларни сотиб яхшигина маблағ ишлаб олмоқчи. Жамоа биринчи навбатда бразилиялик вингер Родригони сотиб юбормоқчи. Бундан ташқари, дарвозабон Андрей Лунин, ҳимоячилар Ферлан Менди ва Фран Гарсия, ярим ҳимоя чизиғи вақиллари Дани Себальос, Браим Диас ва Эдуардо Камавинга ҳамда ҳужумчи Гонсало Гарсия ҳам "қаймоқранглилар"ни тарк этадиган футболчилар рўйхатидан жой олган.
Маълумот учун, "Реал" Испания Ла Лигасининг 16-туридан сўнг 36 очко билан турнир жадвалининг иккинчи поғонасини банд этиб турибди.



Комментарии