"Реал Мадрид" футболчиси фаолиятини чемпионшипда давом эттириши мумкин
Рейниер Жезус фаолиятини чемпионшипда давом эттириши мумкин. "Норвич" 22 ёшли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Чемпионшип клуби "Реал Мадрид" билан ижара шартномаси бўйича музокаралар олиб бормоқда. Қайд этилишича, Англия клуби шартномага кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини ҳам қўшмоқчи. Бироқ, испан гранди шу пайтга қадар футболчининг бирорта ижарада ўйнаган жамоасида бу банд қўшилишига рухсат бермаган. Шу сабабли, томонлар катта эхтимол фақатгина бир мавсумлик ижара келишуви бўйича музокараларга киришиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Рейниер Жезус 2020 йилда "Фламенго"дан 30 миллион евро эвазига "Реал Мадрид"сафига кўчиб ўтган. Бироқ, "қаймоқранглилар" сафида бирорта расмий ўйин ўтказмаган.
Яъни у 2020 йилдан бери у "Боруссия Дортмунд", "Жирона" ва "Фрозиноне" клубларида ижара асосида ҳаракат қилди.
Фикрлар