«Реал Мадрид» ҳали ҳам «Ливерпул» ярим ҳимоячисини сотиб олишга қизиқмоқда
Мадриднинг «Реал» жамоаси раҳбарияти ҳали ҳам "Ливерпуль"ва Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистерга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Football Insider хабарига кўра, «қироллик клуби» 28 ёшли аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Мак Аллистернинг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнига қадар мўлжалланган. Агар ярим ҳимоячи мерсисайдликлар билан янги битим борасида келишувга эриша олмаса, «Реал» келаси ёзда уни трансфер орқали қўлга киритишга ҳаракат қилади. Ҳозирча мутахассислар Аргентина терма жамоаси аъзосининг бозор қийматини 70 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Алексис Мак Аллистер Англия чемпионати доирасида «Ливерпул» таркибида бешта ўйин ўтказди.

Фикрлар