
"Реал Мадрид" катта трансфер учун ҳаракатни бошлади
"Реал Мадрид" "Арсенал" ҳимоячиси Вильям Салибага бўлган қизиқишини кучайтирди. Бу ҳақда "TodoFichajes" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Мадрид клуби 24 ёшли Салибани мудофаа чизиғини мустаҳкамлаш учун энг муносиб номзод деб ҳисобламоқда. Бироқ, трансфер нархи юқори бўлиши кутилмоқда.
"Қаймоқранглилар" футболчига 100 миллион евродан ортиқ маблағ таклиф қилишга тайёр. Шу билан бирга, "Арсенал" Салибани ўз сафида сақлаб қолишга интилмоқда ва франциялик футболчига янги шартнома таклиф этмоқчи.
Маълумот учун, футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмига қадар амал қилади. Салиба жорий мавсумда 39 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди.
Фикрлар