"Реал Мадрид" ўз стадионидан йирик миқдорда фойда олишни режалаштирмоқда
"Реал" 2025/26 мавсумида янгиланган "Сантьяго Бернабеу" стадионидан фойдаланиш орқали 400 млн евродан зиёд даромад олишни режалаштирмоқда.
Маълумотларга кўра, клубнинг умумий даромадлари 1,248 млрд еврога тенг бўлиши прогноз қилинмоқда (+5 фоиз ўтган мавсумга нисбатан), ва тахминан учдан бир қисми, яъни 402,5 млн евро, стадиондан фойдаланишдан тушадиган даромадларга тўғри келади.
Ўтган мавсумда фақат комплекс ичидаги бизнес фаолияти орқали (ўйинларга чипта сотишни ҳисобга олмасдан) клуб 79,1 млн евро ишлаб топган, шунинг 52,6 млн евро "Бернабеу" турларидан, 15,4 млн евро турли тадбирлар ва концертлардан, 10,3 млн евро эса ресторанлардан тушган.
Бу мавсумда турлардан тушадиган даромадлар 31 фоизга ошиши кутилмоқда. Шунингдек, гастрономик зона, VIP-маҳсулотлар ва халқаро тадбирлар орқали даромадлар сезиларли даражада ўсиши режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, ҳозирга қадар стадионда асосий кўзгуси сифатида қараладиган SkyBar очилмаган.
Яқин вақтда концерт фаолияти тўлиқ тикланиши ва Apple билан ҳамкорликда Bernabéu Infinito лойиҳаси йўлга қўйилиши кутилмоқда, бу эса виртуал реаллик кўзойнаклари орқали стадионда бўлиш имконини беради.



Фикрлар