"Реал Мадрид" Салибадан ҳали ҳамон умидини узмаган

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби "Арсенал" ҳимоячиси Вильям Салиба борасида кузатувни давом эттирмоқда. Бу ҳақда "AS" нашри хабар тарқатди.

Tecno

Манбага кўра, испанлар француз футболчисининг ўтган мавсумдаги ўйинларидан, хусусан, Чемпионлар лигаси чорак финалидаги ҳаракатларидан таассуротланган. Ушбу босқичда Салиба "қаймоқранглилар"га қарши ўйинда Килиан Мбаппега қарши муваффақиятли ўйин кўрсатган.

David Raya of Arsenal during the Arsenal training session at Singapore Sports Hub on July 21, 2025 in Singapore.

Маълумотларга қараганда, 24 ёшли футболчи "канонирлар" билан янги шартнома имзолашга шошилмаяпти. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган, аммо лондонликлар шартномани 2032 йилгача узайтиришни истамоқда.

2024/25 йилги мавсумда Салиба барча мусобақаларда 51 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг трансфер баҳоси 80 миллион еврога тенг.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию