"Реал Мадрид" собиқ бош мураббийини ортга қайтариши мумкин
"Реал Мадрид" Жозе Моуриньони жамоага олиб келиши мумкин.
Мадриднинг "Реал" клуби Жозе Моуриньони ортга қайтариш вариантини кўриб чиқмоқда. Португалиялик мутахассис айни вақтда "Бенфика" жамоасини бошқармоқда. Хабарларга кўра, лиссабонликлар раҳбарияти "Реал" Моуриньога алоқага чиқса, унинг кетишига қаршилик қилмайди. Агар у жамоани тарк этадиган бўлса, "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ устози Рубен Аморим Лиссабон клубининг янги мураббийи бўлиши мумкин. 62 ёшли мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Маълумот учун, Моуриньо "Бенфика"ни 2025 йилдан буён бошқариб келмоқда.



Фикрлар