"Реал Мадрид" собиқ футболчиси: " Луис де ла Фуенте мақтовга лойиқ"

Сантяго Канизареснинг фикрича, Испанияда Луис де ла Фуентени кам баҳолайдилар.

"Луис де ла Фуенте жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизликдан кейин терма жамоани қабул қилиб олди. Ўшандан бери у миллий терма жамоа учун янги ғояни яратди. Унинг учун ишлар шу қадар яхши кечдики, мана натижаси Миллатлар лигаси ва Европа чемпионлигини қўлга киритиш билан якунланди. Менимча, Луис ҳурматга лойиқ ишларни амалга оширди.

Испаниядек термани бошқариш барчага ҳам эмас. У ердаги талаб ва шартлар дуч келган мураббийнинг даражасига тўғри келмайди. Аммо де ла Фуенте умуман бошқа даража эканлигини исботлади", - деди собиқ дарвозабон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!