"Реал Мадрид" собиқ футболчиси: "Финал "Бавария" — ПСЖ жамоалари ўртасида бўлади"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Нидерландия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер "Арсенал" ва "Атлетико Мадрид" ўртасидаги ўйин ҳақида фикр билдирди.

"35-дақиқада шундай дедим: УЕФА аралашиши керак. Улар Лондонга қўнғироқ қилиб: “Иккала жамоа ҳам майдонни тарк этсин. Финал эртага "Бавария" ва ПСЖ ўртасида ўтказилади”, дейиши керак эди. Бу аниқ эди: “Атлетико” ҳимояда, “Арсенал” эса тўпни кўпроқ назорат қилмоқда.

Яна таркибга қарадим ва тушундимки, Микель Артетага ҳайкал қўйиш керак. Унда топ даражадаги футболчилар йўқ, аммо шунга қарамай “Атлетико”ни ҳимояда ўйнашга мажбур қилди. Бу жуда таъсирли. Улар гол урганидан хурсанд бўлдим", — деди Снейдер.

Маълумот учун, "кононирлар" жавоб тўқнашувида "матрасчилар" 1:0 ҳисобида мағлуб этиб,финалга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!