"Реал Мадрид" собиқ футболчиси: "У жуда зўр ўйнамоқда"

Черногориялик мутаҳассис Предраг Миятович Килиан Мбаппенинг Ла Лигадаги илк голлари ҳақида фикр билдирди. 

Мбаппе жуда яхши ўйин ўтказди ва "Мадрид" учун иккита муҳим гол урди. Вақт ўтиши билан ўйини яхшиланди. Чунки биринчи бўлимда мадридликлар кучсиз ва анча қўрқоқ ўйнади. Кейин биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида ва иккинчи бўлимда улар жуда яхши ҳаракат қилишди.

Килиан жуда бақувват эди ва катта истак кўрсатди. Учрашувнинг муайян нуқталарида у ҳиссиётларга берилиб кетди. Лекин ўз дубллари билан у ўзи учун голлари ҳисобини очди ва бу йигитдан яна кўплаб голларни кўришимизга ишонч уйғота олди.

У ҳақиқий тўпурар, ажойиб футболчи. Бир мавсумда ўттизта ёки ундан кўпроқ гол ура олади. Балки 35, 40 ёки 25 та гол урар, билмаймиз. Лекин бир нарса аниқки, камида 30 дан ортиқ гол урган футболчилар кўп мақтовларга арзийди.

Роналду ва Мессидан кейин бизда бунчалик кўп гол урган ўйинчи бўлмаган”, - деди "Реал Мадрид"нинг собиқ футболчиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!