"Реал" Мадридда "Леванте"га имкониятни бой бериб қўйди (видео)

Испания Ла Лигасининг 21-турида “Реал” ўз майдонида “Леванте”ни қабул қилди.

Мадридда кечган беллашув кутилмаганда 1:2 ҳисобида “қироллик клуби”нинг мағлубияти билан якунланди. Гарчи, Марко Асенсио (13') биринчи бўлиб “Реал”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлсада, ўйин якунига қадар Хосе Луис Моралес (32') ва Рохер Марти (78') ўз голлари билан ғалабани “Леванте”га олиб берди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!