"Реал" Мадриднинг собиқ футболчиси фаолиятини "Вильярреал"да давом эттиради

"Наполи" клуби ҳимоячиси Рауль Альбиоль фаолиятини "Вильярреал"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар тарқатмоқда.

Маълумотларга қараганда 33 ёшли испаниялик футболчининг трансфери “сариқ сув ости кемаси”га 5 млн еврога тушади. Унинг клуб билан шартнома имзолаши учун фақатгина тиббий кўрикдан ўтиши қолди холос. Альбиоль янги жамоаси билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Рауль Альбиоль асли “Валенсия” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Наполи” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Ўтган давр мобайнида у неаполликлар сафида жами 236та ўйинда майдонга тушди ва 6та гол ҳамда 9та голли узатма ёўдириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!