Ads

“Ливерпуль” клуби сенегаллик ҳужумчиси Садио Маненинг трансфери масаласида “Реал”дан расмий таклиф олмаган. Бу ҳақда Liverpool Echo нашри хабар бермоқда.

Аммо, бундан аввалроқ Сенегал футбол ассоциацияси президенти Саэ Секнинг Mirror нашрига берган интервьюсида бу борада қуйидагича гапириб ўтди.

“Ҳамма билади, Мане дунёнинг энг зўр ўнта футболчисидан бири ҳисобланади. Ўтган мавсум у “Ливерпуль” билан бирга катта ютуқларга эришди. Аммо, бу футбол. У Чемпионлар лигасини қўлга киритди ва у Мадридга кўчиб ўтиши мумкин. Бу дунёдаги энг зўр клуб деб ўйлайман. Гарчи “Барселона” мухлиси бўлсамда, “Реал” барибир зўр деб ўйлайман ва Мане ушбу таклифни жиддий ўйлаб кўриши керак”, - дейди президент.

Liverpool Echo нашрининг хабар беришича, агар Секнинг айтган сўзлари ҳақиқат бўлса, у ҳолда “Реал” Маненинг трансфери борасида ноқонуний музокара ўтказаётган бўлади.