«Реал» Марселонинг 17 ёшли ўғлини асосий жамоага жалб этмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» клуби таркибида яна бир таниш фамилия пайдо бўлиши мумкин. 17 ёшли ҳужумчи Энцо Алвес — жамоа афсонаси Марсело ўғли — жорий мавсумdayoq асосий таркибда дебют қилиши эҳтимол ҳақида хабар берилмоқда. Бу ҳақда Diario AS нашри маълумот берди.

Манбага кўра, ёш форвард клуб академиясидаги самарали ўйинлари орқали мураббийлар штаби эътиборини тортган. «Реал»нинг турли ёш тоифасидаги жамоалари сафида у 150 дан ортиқ гол ургани айтилмоқда.

Мадрид клуби раҳбарияти ва мураббийлари Энцо Алвеснинг салоҳиятини юқори баҳоламоқда. Хабар қилинишича, у босқичма-босқич асосий жамоа билан биргаликда машғулотларга яқинлашиб бормоқда ва яқин вақтларда Жозе Моуринью қўл остида ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

Алвес марказий ҳужумчи сифатида ўйнайди ва «Ла Фабрика» тизимида тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу академия кўп йиллардан бери «Реал» учун энг муҳим ёшлар манбаи сифатида танилган.

Энцонинг отаси Марсело 2007 йилдан 2022 йилгача мадридликлар шарафини ҳимоя қилган. 15 мавсум давомида бразилиялик ҳимоячи жамоа тарихидаги энг кўп соврин ютган футболчилардан бирига айланиб, умумий ҳисобда 25 та трофей қўлга киритган.

«Реал» таркибида Марсело олти марта Испания чемпиони бўлган, беш марта Чемпионлар лигасида ғолибликни қўлга киритган. Шунингдек, у бир неча йил давомида жамоа сардори сифатида майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!