“Реал” машҳур юлдузни трансферга кўндирди
“Реал” кейинги пайтда трансфер сиёсатини эркин агентга айланиш арафасида турган ўйинчиларга қаратмоқда. Биргина Килиан Мбаппенинг трансферини бунга мисол қилиш мумкин.
Мадридликлар келаси ёз “Ливерпуль”нинг етакчи ҳимоячиларидан Трент Александер-Арнольдни олишни мўлжаллаяпти.
TodoFichaje нашри “Қироллик клуби” англиялик юлдузни келаси ёз эркин агент мақомида Мадридга келишга кўнлирганини ёзди.
Трансфер суммаси 70 миллион еврога баҳоланаётган 25 ёшли футболчининг “Ливерпуль” билан шартномаси жорий мавсум охирида тугайди. Шундай кейин Трент Испанияга йўл олиши мумкин.
“Реал” Александер-Арнольдни жамоанинг ёши катта ўйинчиларидан ҳисобланган ўнг қанот ҳимоячиси Дани Карвахалга муносиб ўринбосар сифатида олиб келмоқчи.
Фикрлар