“Реал” Мбаппе ва Беллингемни ташлаб кетадиган бўлди

“Реал”нинг машҳур юлдузлари – Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингем жамоанинг АҚШ бўйлаб турнесида иштирок этмайди. Улар Европа чемпионатида иштирок этгани учун “Қироллик клуби” саломатлигини тиклаб олиш учун вақт берди.

Бундан ташқари, АҚШда ташкил этилаётган хорижий ўқув-машғулот йиғинларида мавсумни кеч якунлаган бир қатор етакчи ўйинчилар ҳам қатнашмайдиган бўлди.

Маълумотларга қараганда, Дани Карвахаль, Ферлан Менди, Орельен Тчуамени, Эдуардо Камавинга ва Федерико Вальвердега ҳам қўшимча дам олиш кунлари берилади.

The Athletic нашрининг ёзишича, Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингем август ойининг ўрталарига белгиланган УЕФА Суперкубоги учун бўладиган беллашувда майдонга тушишга тайёр бўлиши керак. Бўлажак беллашувда мадридликлар Европа Лигаси ғолиби “Аталанта” билан куч синашади.

Карло Анчелотти жамоаси олдига ўзлари қатнашадиган барча турнирларда ғолиб чиқиш вазифаси қўйилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!