“Реал” Мбаппе ва Холанд трансфери бўйича маълумот берди

“Реал” раҳбарияти асосий трансферлар нишони Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд эканини яна бир карра маълум қилди.  “Қироллик клуби” ҳар икки ҳужумчини олиш фикридан қайтгани йўқ.

Мадридликларнинг трансфер стратегиясига кўра, Килиан Мбаппе келаси ёзда олинади. Холанд эса 2022 йилнинг ёзида Мадридга кўчириб келинади.

Ҳар икки футболчи ҳам “Реал”га ўтиш истагини билдирган бўлса-да, вазият исталган пайтда ўзгариб кетиши мумкин. Чунки, Мбаппе ва Холанд кўплаб гранд клубларнинг асосий мақсади бўлиб қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!