“Реал” Мбаппедан нега норози?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе гарчи гол уриш кўрсаткичлари юқори бўлса ҳам, жамоа муаммоларидан бири сифатида кўрилмоқда.

Foot Mercato нашри маълумотига кўра, сўнгги вақтларда франциялик юлдуз клуб ичида жиддий танқидларга учрамоқда. “Қироллик клуби”нинг  айрим ходимлари Мбаппенинг ўйини бўйича шубҳа билдира бошлади. Шунингдек, унинг ишга муносабати бўйича ҳам норозиликлар кучаймоқда.

Тахмин қилинишича, форварднинг хатти-ҳаракати кийиниш хонаси муҳитига салбий таъсир кўрсатяпти. Манбага кўра, 27 ёшли юлдуз атрофидаги вазият тобора кескинлашиб бормоқда.

Килиан Мбаппе жорий мавсум “Реал” сафида 41 ўйинда 41 гол уриб, 6 бор голли узатма берди. Бироқ жамоа жорий мавсумни нуфузли совринларсиз якунлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!