“Реал” Мбаппенинг расмий тақдимотини қачон ўтказиши маълум бўлди

“Реал” 3 июнь куни ПСЖ собиқ футболчиси Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилган эди.

Бироқ “Қироллик клуби” машҳур юлдузнинг тақдимотини ўтказа олгани йўқ. Бунга Германияда бошланаётган Европа чемпионати сабаб.

Relevo нашрининг хабар беришича, мадридликлар расмий тақдимот кунини бўлгилади.

Мбаппени таништириш маросими 16 июль куни “Сантьяго Бернабеу” аренасида ташкил этилади.

Айни пайтда Килиан Мбаппе терма жамоаси билан “Евро-2024” ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Агар Франция мусобақа финалига чиқса, Мбаппе 14 июлга қадар Германияда бўлади.

 Агар французлар қитъа чемпионатидаги юришини эртароқ тугатса, Мбаппеда бўш вақт кўп бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!